23 Март 2024 йил 1622

Касбий билимларни чуқурлаштириш мақсадида

Тошкент шаҳар ИИББ Эксперт-криминалистика маркази мутахассислари томонидан ички ишлар органлари тузилмалари ходимлари учун мунтазам равишда ўқув машғулотлари, маҳорат дарслари ўтказиб келинади.

Бу сафар ЭКМ тажрибали ходимлари – катта эксперт подполковник С. Ланкин ва эксперт Т. Худойбердиевлар Ички ишлар Вазирлиги Малака ошириш институти ходимлари учун маҳорат дарси ўтишди. Ўқув машғулотлари давомида иштирокчиларга “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида” ги Қонунининг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтириб берилди. Мутахассислар асосий тушунчалар ва геном бўйича давлат рўйхатига олишнинг асосий принциплари ҳақида гапириб беришди.

Машғулотлар якунида иштирокчилар берилган мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. 

Барча янгиликлар

Text to speech