Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот
Интернет тармоғида “Нексия-3” русумли автомашина ҳайдовчиси вояга етмаган пиёдани уриб юборганлигини акс этган видео тарқалмоқда. Ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.
2022 йилнинг 14 сентябрь куни тахминан соат 07:50 ларда, ҳайдовчи 1985 йилда туғилган Д.К. “Нексия-3” русумли, давлат рақам белгиси 01 W 808 KB бўлган автомашинада Юнусобод тумани, Ўлкаобод кўчаси 272-мактаб олдида ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборди. Натижада, вояга етмаган пиёда – 2014 йилда туғилган, 3-синф ўқувчиси Ю.Х.га тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларини риоя қилинг!