30 Сентябр 2022 йил 841

Юнусобод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни тахминан соат 23:00 ларда 1990 йилда туғилган З.Р. ўзининг бошқарувидаги BMW русумли (давлат рақам белгиси 01 N 806 HA) транспорт воситасида Ахмад Дониш кўчасидан Янгишаҳар кўчасига қараб ҳаракатланаётганда руль бошқарувини йўқотиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Натижада транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчилари 1995 йилда туғилган Ж.И. ҳамда 1996 йилда туғилган Ж.Й. касалхонага ётқизилган. 1994 йилда туғилган Х.С. воқеа жойида вафот этган, унинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошкармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзгатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech