16 Ноябр 2023 йил 778

Юнусобод туманида «Профилактика куни»

Пайшанба – «Профилактика куни» муносабати билан Юнусобод туманида ИИО ФМБ бошлиғи, туман ҳокими ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, ИИО ходимлари, маҳалла фаоллари, коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари иштирокида қатор профилактик тадбирлар ўтказилди.

Эрта тонгда “Ҳиёбонтепа” маҳалласи ҳудудида ўтказилган йиғилишда профилактика куни доирасида амалга ошириладиган ишлар режаси муҳокама қилинди. Шунингдек, кўп қаватли уйлар, ижтимоий объектларда иссиқлик таъминоти, электр энергия узлуксизлигини таъминлаш, табиий газ ва  ичимлик сув таъминотида юзага келаётган муаммоларни бартараф қилиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳаллаларда, марказий ва шох кўчалар, ижтимоий объектларда бўш ётган ер майдонларига дарахт кўчатларини экиш бўйича белгиланган режа ижросини таъминлаш юзасидан вазифалар топширилди.

Профилактика куни доирасида тумандаги мактабларда Юнусобод тумани ИИО ФМБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар томонидан ўқувчилар билан психологик тренинг, «Биз жиноятчиликка қаршимиз!» шиори остида профилактик суҳбатлар ўтказилди, ўқувчиларга «Гиёҳвандлик ва унинг салбий оқибатлари» мавзусида видеоролик намойиш этилди.

Бундан ташқари, Тошкент ахборот технологиялари университетида,  Тошкент педиатрия тиббиёт институт Академик лицейида туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан талабаларга киберхавфсизликка риоя этиш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат якунида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.

Тошкент шаҳар вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида туман ИИО ФМБ ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими масъул ходимлари билан ҳамкорликда вояга етмаган қизлар ва мураббийлари иштирокида “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Семинарда мамлакатимизда сўнгги йилларда ёш авлоднинг таълим-тарбияси, уларнинг билим олишлари, ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун барча шарт-шароитлар яратилгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, профилактика куни доирасида аҳолини кибержиноятлардан огоҳ этиш, гиёҳвандлик домига тушиб қолмаслик юзасидан бозорлар, савдо мажмуалари, шоҳбекатлар, қурилиш объектларида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди, огоҳликка чақирувчи флаерлар тарқатилди.

Барча янгиликлар

Text to speech