25 Ноябр 2022 йил 749

Юнусобод туманида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар ИИББ пробация хизмати ходимлари жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослашувига амалий ёрдам кўрсатмоқдалар. Жумладан, Юнусобод тумани ИИО ФМБ ва Aҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг масъул ходимлари, пробация рўйҳатида турган фуқаролар учун бўш иш ўринлари ярмаркасини ташкил этдилар. Меҳнат ярмаркасида тумандаги вақтинча ишсиз аҳоли, шунингдек пробация рўйҳатига олинган 15 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этдилар. Тадбир иштирокчиларига уларнинг яшаш жойлари, мутахассислиги ва малакасини ҳисобга олган ҳолда бўш иш ўринлари таклиф этилди. Ярмарка давомида 8 нафар фуқарога ўз мутахассислиги бўйича ишга йўлланма берилиб, улардан 4 нафари билан меҳнат шартномаси тузилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech