Фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида, Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи - 3-сектор раҳбари полковник Абдумажид Шермухамедов ҳамда туман халқ қабулхонаси вакиллари “Шаҳристон” маҳалласи аҳолиси билан сайёр қабул ўтказдилар. Қабул давомида 8 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилиб, 4 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 3 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, қолганлари назоратга олинди. Шу куни полковник Абдумажид Шермухамедов ва туман халқ қабулхонаси мудири “Ғайратий” маҳалласида ҳам сайёр қабул ўтказдилар. Унда аҳоли бандлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, уй-жойларга коммунал хизмат кўрсатиш, йўлларни ободонлаштириш, кредит олиш масалалари бўйича мурожаатлар кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, қолганлари назоратга олинди. Шунингдек, 3-сектор ҳудудидаги йўллар билан боғлиқ муаммолар ҳал қилинмоқда. Жумладан, “Қашқар” маҳалласининг 4000 квадрат метр ички йўллари асфальт қилинди. Бундан ташқари, учинчи сектор ҳудудида куз-қиш мавсумига тайёргарлик давом этмоқда. “Хусниобод” маҳалласидаги 5-уй аҳолиси сектор раҳбарига иссиқ сув қувурлари эскирганлиги бўйича мурожаат қилдилар. Полковник Абдумажид Шермухамедов мутасадди раҳбарлар билан бирга масалани ижобий ҳал этдилар. Ушбу йўналишда ишлар давом этмоқда.