7 Июл 2022 йил 1845

Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимларининг фаолияти тўғрисида

Юнусобод тумани ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, аҳоли ва меҳмонларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Юнусобод тумани ИИО ФМБ профилактика бўлими шахсий таркиби бошқа соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда тизимли профилактик тадбирларни амалга оширишмоқда. Жумладан, маҳалла кесимида жиноятлар таҳлил қилиниб, жиноят содир этишга мойиллиги юқори бўлган шахслар 3 тоифага, жумладан, спиртли ичимликка ружу қўйган, гиёҳвандлик ва психотроп моддалар қабул қилувчи ҳамда оила-турмуш доирасида жиноят содир этишга мойил бўлганларга ажратилди. Фуқаролар билан ўрнатилган тартибда профилактик ишлар олиб борилди.
Спиртли ичимликлар истеъмоли оқибатида содир этилаётган жиноятларга имкон бераётган сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш натижасида, туман ҳудудидаги 116 та спиртли ичимлик билан савдо қилувчи дўконлар фаолияти тафтишдан ўтказилди. Шунингдек, 297 та дорихоналар тафтишдан ўтказилиб, ноқонуний дори воситаларини сотиш билан шуғулланаётган 13 та дорихоналар аниқланиб, фаолияти тўхтатилди.
Профилактика инспекторлари тумандаги хонадонларнинг уй йўлакларидан содир этилиши мумкин бўлган ўғриликларни олдини олиш мақсадида, туманда жойлашган 5260 та кўп қаватли уйларга ўрнатилган кодли қулфлар тафтишдан ўтказилди. Шундан, кўп қаватли уй йўлакларида 5041 та кодли қулф, 470 та домофон ўрнатилганлиги, 219 та йўлакка эса кодли қулф ўрнатилмаганлиги аниқланди. Шу билан бирга, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларига фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларининг олдини олишга қаратилган ҳамда қимматбаҳо буюмлар, шу жумладан велосипед ва болалар аравачаларини қолдирмаслик бўйича огоҳлантирув “флаер”лари ёпиштирилди.
Оила турмуш доирасида содир бўлаётган жиноятларни барвақт олдини олишда, маҳалла кесимида кам таъминланган ва нотинч оилалар, фарзандларини ёлғиз тарбиялаётган, аниқ даромад манбаи бўлмаган, ишсиз аёллар “Аёллар дафтарига” киритилди.
Жиноят содир этишга мойил бўлган ҳамда енгил табиатли аёлларни аниқлаш, жамоатчилик институтлари билан ҳамкорликда уларни қийнаётган муаммоларини ўрганиш хамда бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech