16 Апрел 2022 йил 1595

Юнусобод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари фаолияти тўғрисида

Тошкент шаҳрида “Оилаларда барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашнинг олдини олиш” тадбирлар режасига асосан, Юнусобод тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари подполконик Шахноза Абзалова ва капитан Элеонора Сапаровалар туманда жойлашган 2 та ташкилотда, яъни асосий ишчилари аёллар бўлган фармацевтика корхонаси ҳамда хусусий тикувчилик цехида бўлдилар.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан, зўравонликларнинг олдини олиш, оилавий низолардан жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Корхона ишчилари ва ички ишлар органлари ходимлари ўртаси бўлиб ўтган мулоқот самарали ва кўтаринки руҳда ўтди. Аёллар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech