22 Феврал 2022 йил 994

ЙТҲ ҳақида тезкор хабар

2022 йил 22 феврал куни соат таҳминан 07:30да 1988 й.т Н.А. бошқарувидаги “HOWO” русумли юк автомашинаси Юнусобод тумани, ТХАЙ кўчасидан Учқаҳрамон айланма ҳаракати томонига ҳаракатланиб кетаётган вақтда Сабзавот маҳалласининг қаршисида ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Натижада ҳайдовчи тан-жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Йўл ҳаракати иштирокчиларидан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини тавсия қиламиз.  

Барча янгиликлар

Text to speech