Учтепа тумани ИИО ФМБга 43 ёшли Ориф Т. мурожаат қилиб, 33 ёшли Умиджон С. 22 июнь куни унга тегишли товуқ гушт маҳсулотларини қиммат нархда сотиб беришини ваъда қилганлигини баён этган. Бироқ Умиджон тадбиркорнинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда ундан жами 136.800.000 сўмлик маҳсулотни олиб, кейинчалик сотиб юборган ҳолда ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Огоҳ бўлинг, маҳсулотингизни қиммат нархларда сотиб беришда ёрдам таклиф қилаётган фирибгарларнинг ваъдаларига ишониб қолманг.