Жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича сарҳисоб
Учтепа туманида ИИО ФМБ раҳбарияти ва маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, ижтимоий ходимлар, солиқ ходимлари билан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Абдурашид Очилов 2023 йилнинг 12 ойи давомида туман ҳудудида жиноятчиликни олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича ҳисобот берди.
Ҳисобот давомида маҳалла раислари ва фаоллари томонидан берилган саволларга жавоблар олинди. Шунингдек,
Жорий йилни Муҳтарам президентимиз томонидан “Ёшлар ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан тумандаги ёшлар бандлигини таъминлаш орқали жиноятчиликни олдини олиш ҳамда маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш учун ҳар бир маҳалла еттилиги “Мени маҳаллам жиноятдан ҳоли ҳудуд” шиори остида ишлаши лозимлиги, маҳалланининг “виждони” бу – маҳалла фуқаролар йиғинининг барча аъзоси эканлиги тушунтирилди.
Ҳисобот йиғилиши якунида 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.