Тошкент шаҳрида давом этаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида пойтахт ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан қуйидаги шахслар бир қатор жиноятларни содир этганликда гумонланиб ушланган:
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.