20 Январ 2024 йил 1548

Жиноий гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББга хабар беринг

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (“Товламачилик”) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида қуйидаги шахслар жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.

  • 1976 й.т. Юлдашев Хайрулла Хабибуллаевич (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “жуда кўп миқдорда товламачилик”)
  • 1987 й.т. Мирзахмедов Улуғбек Темурович (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “жуда кўп миқдорда товламачилик”)

гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Шунингдек, мазкур жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган қуйидаги шахс қидирилмоқда

  • 1981 й.т. Бадалбаев Ровшан Рахимович (Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “жуда кўп миқдорда товламачилик”)

Унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахснинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича, шунингдек, қидирувдаги шахснинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Барча янгиликлар

Text to speech