Тошкент шаҳрида уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жамиятда ўз ўрнини топиши учун кўмаклашиш мақсадида 100 нафар ўқувчилар «Жасорат мактаби»га ўқув машғулотига жалб қилинди.
Мудофаа вазирлиги, Тошкент шаҳар ИИББ, Ҳарбий прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган «Жасорат мактаби»да ёшлар 10 кун давомида ҳарбий ватанпарварлик, маданий-маърифий ва спорт машғулотлари билан шуғулланади.