19 Январ 2022 йил 2011

Яшнобод туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

Жорий йилнинг 19 январь куни тахминан соат 00.30ларда Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасининг иккинчи даражали йўлида ҳайдовчи - 1989 йилда туғилган А.Н. “Матиз” русумли автоуловини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиши оқибатида бетон тўсиққа урилган. Натижада автоулов ағдарилиб кетиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи -1997 йилда туғилган Ф.Ш. бошқарувидаги “Спарк” русумли автоулови билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашув натижасида “Матиз” автоулови ҳайдовчиси А.Н. "ўнг оёқ эзилиб йиртилган жароҳати, бош ва юз шилиниши" ташхиси билан, “Спарк” автоулови йўловчиси -1981 йилда туғилган Ф.М. "бош соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши ва чап қош соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати" ташхиси билан касалхонага мурожаат қилишган.
Дастлабки маълумотга кўра, йўл транспорт ҳодисасининг сабаби - "Матиз" русумли автоулов ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотган.
Ҳурматли ҳайдовчилар! Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқаришга ўтирманг. Сиз нафақат ўзингизни, балки атрофдагиларнинг соғлиғи ва ҳаётига зиён етказишингиз мумкинлигини унутманг! 

Барча янгиликлар

Text to speech