Яшнобод туманида «Ишга марҳамат» меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди
Яшнобод тумани ИИО ФМБ Пробация бўлими ва туман Камбағалликни қисқартиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими билан ҳамкорликда “Технопарк” корхонасида “Ишга марҳамат” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Тадбир давомида йиғилганларга бўш иш ўринлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Иштирокчилар шу ернинг ўзида сўровномалар тўлдириб, Технопаркдаги яратилган шароитлар, ойлик маошлари ва имтиёзлар билан таништирилди.
Мазкур тадбирда 20 дан ортиқ пробация ҳисобидаги шахслар қатнашди. Шу кунни ўзида 9 нафар назорат остидаги шахс корхонадаги бўш иш ўринларига жойлашиш учун суҳбатдан ўтказилди ва ҳужжатлари расмийлаштирилди.