7 Сентябр 2022 йил 673

Яшнобод туманида бир нечта фуқаролар ўртасида юз берган жанжал юзасидан қўшимча маълумот

Муқаддам хабар берганимиздек, жорий йилнинг 1 сентябрь куни тахминан соат 15:45 да, Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси 34 ёшли Б.Н. ва Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси 26 ёшли Ш.У. Авиасозлар ва Қорасув кўчалари кесишмасида майда тўқнашув содир этганлиги оқибатида жанжал юзага келган. Натижада Cobalt автомашинасининг йўловчиси 36 ёшли Б.Н. тан-жароҳатлари олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech