8 Октябр 2022 йил 2561

Яккасарой туманида рўй берган ЙТҲ ҳақида маълумот 

2022 йил 6 октябрь куни тахминан соат 13.30 ларда Яккасарой тумани ҳудудидаги кичик халқа автомобиль йўлида тўртта транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Жумладан, 2000 йилда туғилган К.Х. бошқарувидаги «Nexia-3» русумли (давлат рақами 01 J 947 ОВ) транспорт воситаси, 1987 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги «Spark» русумли (давлат рақами 01 Y 974 МВ) транспорт воситаси, 1993 йилда туғилган Б.С. бошқарувидаги «Nexia-3 русумли» (давлат рақами 01 Х 388 НВ) транспорт воситаси, 1980 йилда туғилган Д.Г. бошқарувидаги «JETOUR» русумли (давлат рақами 01 Е 500 КВ) транспорт воситаси тўқнашган. 
Дастлабки олинган маълумотга кўра ЙТҲнинг сабаби: «Nexia-3» русумли (давлат рақами 01 J 947 ОВ) транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасдан, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб ҳаракатланган ва бошқа транспорт воситаси билан тўқнашган. Натижада тўртта автомашина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тўқнашув натижасида «Spark» автомашинаси ҳайдовчиси, шунингдек йўловчиси - вояга етмаган 2013 йилда туғилган Ж.Ж. тан жароҳатлари олиб тиббиёт муассасасига олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech