Яккасарой туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ойлиги доирасида Яккасарой тумани ИИО ФМБ ташаббуси билан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида 3-сектор ҳудудидаги “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарига киритилган маҳалла фуқаролари учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида 35 та корхоналар ўзларида мавжуд 1145 та вакант бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Унда 241 нафар фуқаролар қатнашиб, 29 нафари ишга жойлаштирилди, 4 таси касбга қайта тайёрлашга юборилди.