Кимдир сизни ишга олган бўлса, демак у сизга ишонч билдирган бўлади. Инсон ҳалол маошга оила, рўзғорини тебратиш, ҳаётини яхшилаш, ўзи, яқинларига яшаш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ишга киради. Аммо Зиёдулланинг бу борада фикри тамоман бошқача экан. У авиачипталарни сотиш билан шуғулланувчи Қодиржонга тегишли хусусий корхонада иш бошлади. Корхонага тегишли пулларни ўзиники хаёл қилдими, 2024 йилнинг март-апрель ойларида 119.780.000 сўмлик бўлган авиачипталарни сотиб, кассага кирим қилиш ўрнига ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборди.
Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Зиёдуллага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилди.