11 Октябр 2024 йил 932

Иш билан таъминлаш масалалари ҳар доим диққат марказида

Тошкент шаҳар ИИББ пробация хизмати ходимлари томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослашувида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.


Яшнобод тумани ИИО ФМБ пробация хизмати ташаббуси билан Бандликка кўмаклашиш маркази вакиллари билан ҳамкорликда Корея маданияти марказида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.


Меҳнат ярмаркасини Пробация назорати остида жазо ўтаб келаётган ишсиз бўлган 12 нафар шахс қатнашди. 5 нафари мутахассислиги бўйича ишга йўлланма олган бўлса, муайян касбга эга бўлмаган 2 нафар шахсга “Ишга марҳамат” Мономаркази қошидаги касбга ўқитиш курсларида бепул ўқиш учун йўлланма берилди. 


Меҳнат ярмаркасида иштирокчиларга ижтимоий хизматлар пакетларидан фойдаланиш, субсидиялар олиш, имтиёзли кредитлар олиш, тиббий хизматлардан фойдаланиш ва бошқа ижтимоий масалаларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.


Бу каи тадбирлар бошқа туманларда ҳам давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech