4 Август 2023 йил 3713

Расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда жойлашган тўлов компаниялардан бирига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари киргани ва компаниянинг бир нечта ходимларини хибсга олганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
       Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида фуқароларнинг пластик карталаридан 12 миллиард сўм миқдоридаги пулларнинг ўғирланганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғирлик”) билан жиноят иши тергов қилинмоқда. Жиноятни тўлиқ фош қилиш ва жиноят учун жазо муқаррарлиги принципини таъминлаш, фуқароларга етказилган моддий зарарни қоплатиш чораларини кўриш мақсадида бир қатор тергов-тезкор ҳаркатлар олиб борилмоқда. Тергов жараёнида пластик карталардаги пуллар турли тўлов тизимлари орқали хорижий давлатларга чиқиб кетганлиги аниқланган.
       Мазкур жиноят иши доирасида пойтахтдаги тўлов тизими компанияларидан бирида текширув ўтказилган. Текширув жараёнида ҳеч ким ҳибсга олинмаган, компания масъул ходимларидан ҳолат юзасидан тушунтириш олинган.
       Жиноят иши якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Барча янгиликлар

Text to speech