ИИВнинг 1-сонли Тошкент академик лицейида ўқувчи-ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъуллари ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети ўқитувчиси томонидан ўтказилган учрашув ёшлар учун эсда қоларли бўлди. Учрашувда маърузачилар ўқувчиларга соғлом ва жисмонан бақувват, руҳан барқарор, билимли, интеллектуал салоҳияти юксак, ватанпарвар, фидойи, дунёқараши кенг ёшлар бўлиб етишиши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, ўқувчилар танлаган ички ишлар органлари касбининг нақадар масъулиятли эканлиги, ушбу касб эгалари метин ирода, соғлом ақл, кучли билим соҳиблари бўлишлари кераклигини яна бир бор эслаб ўтилди. Учрашув давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар ва уларга керакли тавсиялар берилди.