14 Июн 2024 йил 856

ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари учун давра суҳбати ташкил этилди

Тошкент шаҳар ИИББ ММИ ва КБТХ ташаббуси билан ИИВ 1-сонли Тошкент академик лицейи ўқувчилари учун мунтазам равишда давра суҳбатлари, маданий-маърифий тадбирлар ташкиллаштириб борилади.

Жумладан, яқинда психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологини жалб қилган ҳолда давра суҳбати ўтказилиб, лицей ўқувчилари билан маънавий-ахлоқий муҳит, ватанпарварлик, умуминсоний ва миллий қадриятларга ҳурматни юксалтириш инсоннинг энг асосий хусусиятлари ҳақида суҳбат олиб борилди. Шунингдек, давра суҳбати давомида мутахассис психологик тренинг ўтказди. Тренингдан иштирокчиларни ўз психологик ҳолатларини назорат қилиш, стресс ҳолатларида ҳиссиётларни тушуниш ва бошқаришга ўргатиш мақсадида ташкил этилди.

Учрашув сўнгида лицей ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислардан жавоблар олдилар.

Барча янгиликлар

Text to speech