28 Июл 2023 йил 702

ЭЪЛОН

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси “Енг яхши профилактика инспектори”, “Енг яхши терговчи”, “Енг яхши тезкор ходим”, “Енг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” номинациялари бўйича танловни эълон қилади.

Танловда ёши, жинси, лавозими ва унвонидан қатъий назар ҳуқуқбузарлик профилактикаси, тергов-суриштирув, тезкор қидирув соҳаларида камида бир йил хизмат қилган, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиғи лавозимида камида икки йил амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлар иштирок этишлари мумкин.

Танловнинг ҳудудий босқичи 2023-йил 1-августдан 20-августга қадар оʻтказилиши режалаштирилган.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда белгиланган миқдорда пул мукофоти 

(1-ўрин учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари;
2-ўрин учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари;
3-ўрин учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида) билан тақдирланади.

Ғолибларга Республика босқичида иштирок этиш учун ёълланма берилади.

Танловда фаол иштирок этинг!

Барча янгиликлар

Text to speech