25 Ноябр 2022 йил 600

Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари лицей ўқувчилари билан учрашдилар

Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сон Тошкент академик лицейига Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари ташриф буюришди. Меҳмонлар бўлажак ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари учун яратилган шароитлар билан танишиб, лицей ўқувчиларининг режалари ҳақида суҳбатлашдилар. Бошқарма ходимлари ўқувчиларни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари фаолияти билан таништириб, бугунги кунда сайёҳлар хавфсизлигини таъминланишига қаратилган чора-тадбирлар ҳақида кўргазмали материаллар орқали маълумотлар бериб ўтдилар. Шунингдек, ўқувчиларга номзодларга қўйиладиган талаблар ҳақида ҳам маълумот берилди. Учрашув давомида, лицей ўқувчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олдилар. 

Барча янгиликлар

Text to speech