12 Март 2024 йил 1594

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи 3-сектор фаолиятини ўрганди

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар “Ёшлар баланси” асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига бириктирилди.

Тошкент шаҳридаги 3-секторда истиқомат қилувчи ёшларга Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳудудий ИИО ФМБ раҳбарияти масъул этиб бириктирилган.

Пойтахт ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатов Мирзо Улуғбек тумани 3-сектор фаолиятини ўрганди. Ўрганиш жараёнида ҳудудда истиқомат қилувчи ёшларни хатловдан ўтказиш, улар билан ишлаш механизми масъуллар иштирокида муҳокама қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Хусусан, ҳар бир ёшни бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, таълим олиши ва иш билан таъминланиши учун туманда барча шароитлар яратилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди. Ёшлар билан ишлашда маҳалла еттилиги, Ёшлар ишлари агентлиги, "Ишга марҳамат" мономаркази ва бошқа ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш лозимлиги тушунтирилди.

Бу каби ўрганишлар барча туманларда давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech