Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
29 ноябрдаги ПҚ-3413 ҳамда 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076 қарорлари талаблари асосида ўтказилади.
Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриши;
- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги;
- Эркаклар учун бўйи 165 сантиметрдан, аёллар учун 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги (бўй параметрлари айрим мутахассисликлар учун алоҳида белгиланган);
- Муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (эркаклар учун);
- Олий маълумотга эга бўлиши (Йўл-патруль фаолияти йўналишига топшириш истагида бўлган номзодлардан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 9 март куни 3352-рақам билан рўйхатга олинган буйруқнинг 2-иловасида кўрсатилган мутахассислик талаб этилади).
Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетида
2023 йилда Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг қуйидаги йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрланади:
- Йўл-патруль фаолияти (бўй эркаклар 175 / аёллар 170);
- Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти (бўй эркаклар 165 / аёллар 160);
- Жамоат тартибини сақлаш фаолияти (бўй эркаклар 170 / аёллар 165).
Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан 2022 йилнинг 5 декабрь кунига қадар (соат 09:00 дан 18:00 гача) Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 7-уй) келишлари сўралади:
- биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси доимий яшаш манзили билан;
- ҳарбий гувоҳнома (эркаклар учун);
- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом).
Эслатма: белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.