14 Ноябр 2022 йил 653

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан хотин-қизлар учун ўқув курслари ташкиллаштирилди

Тошкент шаҳар ИИББ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан аёлларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этиш, касбга йўналтириш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Яқинда пойтахт ИИББ ҲПБ хотин-қизлар масаллари бўйича бўлими ва Шайҳонтохур тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари маҳаллий тадбиркорлар билан ҳамкорликда туманда яшовчи “аёллар” ва “темир” дафтарларига киритилган ҳамда пробация ҳисобида турувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларни ўзини ўзи банд қилиши ва касбга йўналтириш мақсадида “Су-джок терапия” усулида бепул тиббий, ўқув курслари ташкил этилди. Мутахассислар иштирокчиларга ушбу терапия усуллари ҳақида сўзлаб беришди ва амалий машғулотлар ўтказишди. Ўқув курси якунида иштирокчилар махсус сертификатлар билан тақдирланиб, ўзлари танлаган касб бўйича ишга жойлашишларида амалий ёрдам кўрсатилди. 

Барча янгиликлар

Text to speech