Танлов тадбирлари Ўзбекистон Республикаси «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон ҳамда 2021 йил 15 апрелдаги ПҚ-5076-сон қарорлари талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик факультетига сержантлик лавозимларига ўтказилади.
Номзодларга қўйилган талаблар: - Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши; - Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриши; - Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаслиги; - Эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши (заҳирадаги офицерлар таркиби қабул қилинмайди); - Олий маълумотга эга бўлиши.
Малака ошириш институтининг Касбий тайёргарлик факультетида Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг қуйидаги йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади: - Йўл-патруль фаолияти (бўй эркаклар 175см / аёллар 170см); - Паспорт тизимини таъминлаш фаолияти (бўй эркаклар 165 см / аёллар 160 см); - Жамоат тартибини сақлаш фаолияти (бўй эркаклар 170 см / аёллар 165 см)
Касбий тайёргарлик факультетига сержантлик лавозимларига кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан 2025 йилнинг 16 январь кунига қадар (соат 09:00 дан 17:00 гача) Тошкент шаҳар ИИББ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Саид Барака кўчаси, 7-уй) қуйидаги ҳужжатлар билан келишлари сўралади: - биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси доимий яшаш манзили билан; - ҳарбий гувоҳнома (эркаклар учун); - олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом).
Эслатма: белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатга киритилмайди.