Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахс фирибгарликда гумон қилинмоқда
Учтепа тумани ИИО ФМБдан олинган маълумотга кўра, Махкам исмли номаълум шахс 36 ёшли Сирожиддин Х.га 1400 АҚШ долларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришга ёрдам беришни ваъда қилган. Номаълум шахс пулларни олиб, берган ваъдасини бажармаган. Пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчи 40 ёшли Махкам С. шахси аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.