22 Май 2022 йил 1234

"Хавфсиз пойтахт" концепцияси доирасида ташкил этилган спорт мусобақалари давом этмоқда

21 май куни “Бунёдкор” стадионида маҳаллалараро ташкил этилган футбол бўйича “Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси кубоги”нинг Чилонзор тумани бўйича финал босқичи ўтказилди.

Очиқ осмон остида ташкиллаштирилган спорт тадбири доирасида отлиқ отряд ва кинология хизматининг, шунингдек махсус отряд ходимларининг кўргазмали чиқишлари иштирокчиларда катта таъсурот уйғотди. Севимли хонандаларнинг куй-қўшиқлари ва рақслар кўтаринки кайфият бахш этди.

Чилонзор туманидаги 55 та махаллада уюшмаган ёшлар ва пробация хисобида турган ёшлардан иборат жамоа спортнинг футбол тури буйича ўзаро бахслашишди. Энг муҳим жиҳати - профилактика инспекторининг ташаббуси билан тузилган ҳар бир жамоада айнан шу маҳалланинг профилактика инспектори гуруҳ сардори бўлди. Дастлаб тумандаги ИИБ кесимидаги маҳаллалар ўртасида ўтказилган саралаш босқичидан сўнг 4 та жамоа ярим финалга йўл олди. Ярим финал босқичида тумандаги энг кучли 3 та маҳалла жамоаси, яъни “Хирмонтепа”, “Оқтепа” ва “Катта Олмазор” маҳаллаларининг ёшлари аниқланди. Туман биринчилиги учун курашган “Оқтепа” ва “Катта Олмазор” жамоалари ўртасида ўтган финал босқичи кескин ва қизғин вазиятларга бой бўлди. Муросасиз кечган жангда эса “Катта Олмазор” жамоаси 4:1 ҳисобида мутлоқ ғолибликни қўлга киритди ва шаҳар босқичига йўл олди.

Тадбир якунида ғолибликни қўлга киритган жамоалар Тошкент шаҳар ИИББ ва туман ҳокимиятининг қимматбаҳо совғалари, медаллар ва диплом билан тақдирланди.

“Хавфсиз пойтахт” концепцияси доирасида ташкил этилаётган спорт мусобақалари пойтахтимизнинг барча туманларида давом этмоқда.

Барча янгиликлар

Text to speech