15 Май 2022 йил 2001

“Хавфсиз пойтахт” тезкор профилактик тадбирлар ойлиги бошланди

14 май санасида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи А. Ташпулатов, шаҳар Прокурори У. Қосимов ва МГ Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи А. Ахмедовлар бошчилигида шаҳар ички ишлар бош бошқармасида жорий йилнинг 4 ой якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида пойтахт ички ишлар органлари томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди. Жумладан, бевосита ходимларнинг ташаббуси билан 2 435 та жиноятлар, улардан 769 таси гиёҳвандлик ва психотроп  воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноятлар аниқланган бўлиб, унда 217 кг. 305 грамм. гиёҳвандлик ва 24 кг 328 грамм кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг тарқалиб кетишининг олди олинди, 7 777 та жиноятлар фош этилди, улардан 221 таси ўтган йилларда содир этилган жиноятлар, 537 нафар қидирувдаги шахслар ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Шундан сўнг, туман ИИО ФМБ бошлиқлари, туман прокурорлари, Миллий гвардия масъул раҳбарларининг ўтган вақт мобайнида пойтахт ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш борасида амалга оширган ишлари ва йўл қўйилган камчиликлар бўйича ҳисоботлари тингланди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ҳудудида жиноят салмоғи юқори деб топилган 169 та маҳаллаларга масъул раҳбарлар бириктирилиб, уларга аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.

Шу ернинг ўзида шаҳар Прокурори, ИИББ ҳамда МГ Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиқларининг “Хавфсиз пойтахт” профилактик ойлигини ўтказиш бўйича қўшма қарори тасдиқланиб, ижрога қаратилди.

Йиғилиш якунида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг айрим раҳбарларининг фаолияти қаттиқ танқид қилиниб, 2-чорак якуни бўйича кўрсаткичлар ижобий томонга ўзгармаган тақдирда эгаллаб турган лавозимларидан озод этилишлари тўғрисида огоҳлантирилди.

 

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот мультимедия маркази

 

Барча янгиликлар

Text to speech