2024 йилни Юртбошимиз томонидан “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилиниши муносабати билан ёшларни ватанпарварлик, халқпарварлик руҳида тарбиялаш, бахтли, фаровон келажагимизнинг муносиб қурувчилари бўлишини таъминлаш борасида республикамизда кўплаб ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу хайрли ишлардан ички ишлар идоралари хусусан, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби четда қолаётгани йўқ.
Пойтахт Бош бошқармасида ана шу мақсадларни қамраган “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари бўлиб ўтди. Шаҳри азим туманларидан кўплаб ёшларни жамлаган ушбу тадбирлар ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги, савиясини, тадбиркорлик фаолиятини юритиш каби билимларини баҳолашга қаратилган баҳсларга бой бўлди. Баҳслар натижасига кўра:
– “Ёшлар жинояти ва ҳуқуқбузарлигидан ҳоли маҳалла” номинацияси бўйича ғолибликни Юнусобод тумани “Янгиариқ” МФЙ фаоллари қўлга киритди;
– “Ёшларга энг кўп ёрдам кўрсатган тадбиркор” номинацияси ғолиби, деб Учтепа туманида жойлашган “Magic Galaxy” МЧЖ раҳбари Содиқжон Хусенов топилди;
– Олмазор тумани жамоаси эса билимдонлар ўйини бўлмиш “Заковат” баҳсида ҳакамлар томонидан бир овоздан ғолиб деб эълон қилинди.