25 Январ 2024 йил 1237

Ҳар бир мурожаат назоратда

Аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиш, уларнинг муаммоларини тинглаш ва ижобий ҳал этиш айни кунда ҳар бир раҳбарнинг кундалик ишига айланган.

Пойтахт ИИББ ва унинг қуйи тизимларида ўтказиб келинаётган сайёр ва шахсий қабуллар аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг шахсий қабулига жорий йилнинг 20 куни давомида 58 нафар фуқаролар мурожаат қилган. Мурожаатларнинг 25 таси жойида ижобий ҳал этилган, 20 таси юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 13 та мурожаат юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ҳал этиш учун муддат белгиланган.

Мисол учун, Янгиҳаёт туманида истиқомат қилувчи Н.Икром янги қурилган кўп қаватли уйлардан бирига кўчиб кирганлигини, лекин қурувчилар томонидан электр токини хонадонга улаш ускунаси ўрнатилмаганлигини билдириб, ушбу муаммони ҳал қилишда амалий ёрдам сўраган. Унинг муаммоси ўрганилиб, хонадондаги электр токи умумий йўлакдаги ҳисоблаш ускунасига улаб берилган.

Яна бир фуқаро О.Шоира нафақада эканлигини, лекин яна ишлаш иштиёқи борлигини маълум қилиб, иш топиб беришда амалий ёрдам сўраган. Унинг мурожаати ҳам ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. Ўз уйига яқин жойда – Янгиҳаёт туманидаги давлат ташкилотларидан бирига ёрдамчи ходим сифатида ишга жойлаштирилди.

Бундан ташқари бош бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари томонидан ўтказилган шахсий қабуллар давомида 227 та мурожаатчининг муаммолари ўрганилиб, ҳал этилган.

Барча янгиликлар

Text to speech