Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг фармойишига асосан, жорий йилнинг 1 февраль кунидан 1 март кунига қадар “Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишини олдини олиш” ойлиги эълон қилинган. Ёшлар ўртасида бу иллатга кескин ва муросасиз кураш олиб бориш мақсадида қатор тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, Юнусобод туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида туман ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари ва бошқа мутасаддилар иштирокида шундай тадбирлардан бири ўтказилди. Учрашувда сўзга чиққан подполковник Акмал Бахрамов ўсмирларга гиёҳвандликнинг салбий унсурлиги, соғлиқ учун зарарлари, ҳуқуқий оқибати ҳақида тушунтириш берди.
Шунингдек мактаб ўқувчилари орасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида расм кўрик танловлари ўтказилиб, ғолиблар ташаккурнома билан тақдирланди.
Бу каби тадбирлар пойтахтимизнинг барча таълим муассасаларида ўтказиб келинмоқда.