Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги доирасида Миробод туманида олиб бораётган ишлари тўғрисида
Жорий йилнинг 20 сентябридан 20 октябрига қадар Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги деб эълон қилинди. Унинг доирасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан таълим муассасаларида, ташкилотларда ва маҳаллаларда профилактик-тушунтириш тадбирлари, учрашувлар, давра суҳбатлари давом эттирилмоқда.
Миробод туманидаги 125 ҳамда 213-умумтаълим мактабларида ўтказилган учрашувларда туман ИИО ФМБ ходимлари юқори синф ўқувчиларига гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни истеъмол қилиш нималарга олиб келишини мисоллар билан тушунтириб бердилар. Гиёҳвандлик - ёш авлодни барбод қилувчи, тақдирларни синдирувчи, жар ёқасига, ўлимга олиб борувчи иллат эканлигини таъкидладилар. Иштирокчилар керакли маълумотларни олиб, ўзлари учун тегишли хулосалар чиқаришди.
Тадбирлар давомида ўқувчилар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, саволлар билан мурожаат қилишди.