16 Март 2024 йил 1414

Гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш фактларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш борасида самарали ишларни давом эттирмоқда.

Жорий йилнинг 6 март куни Янгиҳаёт туманидаги «Янгиҳаёт» йўл патруль хизмати масканида «Lacetti» русумли, давлат рақам белгиси 20 H 699 FA автомашинаси тўхтатилган. Мазкур автомашина йўловчиси 34 ёшли Абдулазиз Ш. холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнидан 200 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Шунингдек, шу куни ўтказилган тезкор тадбир давомида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сақлаган 36 ёшли Мухлиса А. қўлга олинган. Фуқаро холислар иштирокида текширилганда, 50 дона “Зардекс” ва 24 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 1 грамм «гашиш» гиёҳвандлик моддаси ва электрон тарози топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251 прим 1-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. 

Барча янгиликлар

Text to speech