Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Азиз Ташпулатовнинг 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам табриги
Азиз устозлар, меҳрибон мураббийлар!
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси шахсий таркиби ва шахсан ўзимнинг номимдан барчангизни юртимизнинг эзгу байрамларидан бири – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табриклайман!
Бугунги кунда ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш жараёнларига кенг жалб қилиш, касбий савиясини юксалтиришда устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёсдир.
Устозларимиз ўзларининг кўп йиллик хизмат жараёнида тўплаган, ҳаёт синовларидан ўтган амалий тажрибалари, билим ва маҳоратини ёш ходимларга ўргатиш орқали ўз касби ва она Ватанига содиқ бўлиб етишишида, Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб, тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларга камарбаста бўлиб келишмоқда.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни касб байрамингиз билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Сизларга бу машаққатли, лекин шарафли касбингизни адо этишингизда мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, юксак зафарлар тилайман!