9 Сентябр 2024 йил 1341

Фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ID-картаси топширилди

Мамлакатимизда инсон ва унинг қадри улуғланган. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида - 30 август куни "Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тиклаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинган эди. Унга асосан фуқаролиги бўлмаган бир нечта шахсларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги берилди. Чилонзор туманида истиқомат қилувчи ана шундай фуқароларнинг бир нечтасига Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ID-картаси тантанали равишда топширилди. Чилонзор тумани ИИО ФМБда бўлиб ўтган тадбирда туман ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Нематулло Хайдаров ушбу фуқароларга ID-картасини топширар экан, келажакда юртимиз сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишлари ва халқимиз учун яратилаётган барча шароит ва имкониятлардан фойдаланишларида омадлар тилади.

Улар юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатини эътироф этиб, бундай имкониятдан мамнун бўлиб, ўзларининг чуқур миннатдорлигини билдирди. 


Барча янгиликлар

Text to speech