18 Июн 2022 йил 1888

Ҳурматли пойтахтимиз аҳолиси ва шаҳримиз меҳмонлари!

Эртага 19 июнь куни шаҳримизнинг “Бунёдкор” стадионида футбол бўйича 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги U-23 Осиё кубогининг финал босқичи бўлиб ўтади.
Стадионга келувчи мухлисларнинг кўплигини инобатга олиб ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида мусобақани томоша қилиш учун томошабинлар стадионга соат 14.00 дан киритилишини маълум қиламиз. Стадионга кирадиган мухлислардан ўзлари билан ёнувчан, кесувчан, ўткир тиғли буюмларни, шунингдек елим идишлардаги (баклажка) сувларни олиб кирмасликларини сўраймиз.
Стадионга келишда жамоат транспортидан фойдаланишингизни тавсия қиламиз.
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари! Футбол жараёнини тасвирга олиш ва ёритиш учун фақатгина Осиё футбол конфедерацияси томонидан аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари киритилишини эслатиб ўтамиз. Аккредитациядан ўтган ОАВ вакилларини стадионга киритилиши 5-сонли кириш йўлагидан амалга оширилишини ва соат 10.00 дан бошланишини маълум қиламиз.

Барча янгиликлар

Text to speech