29 Март 2024 йил 1914

Фирибгарликнинг янги туридан огоҳ бўлинг!

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ҳудудида, фуқароларга телефон орқали ўзини “терговчи” деб таништириб, уларга фарзанди йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлигини айтиб, алдов йўли билан пулларини ўзлаштирганлик ҳолатлари аниқланмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Агар сизларга номаълум шахслар қўнғироқ қилиб, яқин қариндошингиз автоҳалокат ёки бошқа нохуш ҳодисага сабабчи бўлганлигини айтиб, алдов йўли билан пул талаб қилса, ишонманг, зудлик билан яқин атрофдаги ички ишлар идорасига ёки 102 рақамига қўнғироқ қилинг. 

Огоҳ бўлинг! Фирибгарлар найрангига учманг!


Барча янгиликлар

Text to speech