Фирибгарлик ва безорилик содир этган шахсларга жазо тайинланди
Тошкент шаҳар ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда пойтахт ҳудудида криминоген вазиятни яхшилаш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирларда жиноят содир этган шахслар ушланиб, жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов қилинган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, айблов хулосаси билан судга юборилган.
Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабарига кўра,
1. Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг 30 апрель кунидаги ҳукмига билан 1987 йилда туғилган Сабирджанов Хасан Абдусаматович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” банди, 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, тўрт йил тўққиз ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
2. Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг 30 апрель кунидаги ҳукмига билан 1987 йилда туғилган Сабирджанов Хусан Абдусаматович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “а” банди, 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, тўрт йил ўн ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
3. Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судининг 3 май кунидаги ҳукмига кўра, 1977 йилда туғилган Уразов Марат Пулатович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилган. Етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олиниб, иш ҳақининг 25% давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда бир йил тўққиз ой йигирма етти кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.