23 Июл 2024 йил 1538

Фирибгарлик ҳолати юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган

Ишончни суиистеъмол қилиш, фирибгарликнинг кенг тарқалган усули. Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, жабрланувчи одатда алдов ёки ишонч муносабатлари таъсирида фирибгарга пул маблағларини ихтиёрий равишда бериб юборади.

Бектемир тумани ИИО ФМБга 40 ёшли Анвар Ш. мурожаат қилиб, 47 ёшли Умиджон М. ва 42 ёшли Акромжон Й.лар 2018 йил январь ойидан, 2023 йил  ноябрь ойида қадар бўлган вақт оралиғида, унга тегишли банан маҳсулотини қиммат нархда сотиб беришини ваъда қилганликларини баён этган. Бироқ Умиджон ва Акромжонлар тадбиркорнинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда ундан жами 8.638.265.000 сўмлик маҳсулотни олиб, кейинчалик сотиб юборган ҳолда ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Огоҳ бўлинг, маҳсулотингизни қиммат нархларда сотиб беришда ёрдам таклиф қилаётган фирибгарларнинг ваъдаларига ишониб қолманг. 

Барча янгиликлар

Text to speech