31 Май 2024 йил 1406

Фирибгарлик ҳолати юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган

Миробод тумани ИИО ФМБга 31 ёшли Фарид П. мурожаат қилиб, 33 ёшли Жаҳонгир Э. 2023 йилнинг ноябрь ойида, унга тегишли профнастил маҳсулотини қиммат нархда сотиб беришини ваъда қилганлигини баён этган. Бироқ Жаҳонгир Фариднинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда ундан жами 102.000.000 сўмлик маҳсулотни олиб, кейинчалик сотиб юборган ҳолда ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Огоҳ бўлинг, маҳсулотингизни қиммат нархларда сотиб беришда ёрдам таклиф қилаётган фирибгарларнинг ваъдаларига ишониб қолманг.

Барча янгиликлар

Text to speech