Ёшларни иш билан таъминлаш, уларни касбга ўргатиш куннинг асосий вазифаси
Учтепа тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида, туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг фаолиятида учраётган муаммолар таҳлил қилинди. Учрашувнинг ўзига ҳос жиҳати шундаки, ҳар бир тадбиркор имкониятидан келиб чиққан ҳолда, ўз маҳалласидаги ёшларни касбга ўргатадиган бўлди. Тадбирда қайси тадбиркор нечта уюшмаган ёшларни ўз ташкилотига қабул қилишини ва уларни қандай тартибда касбга ўргатилиши ҳақида келишиб олинди. Ўз маҳалласида иш ўрганадиган ёшларга қулай бўлиши ва ортиқча сарф-ҳаражатсиз иш жойига етиб олиши мумкин бўлади. Бунда, ёшлар етакчилари ўз маҳалласидаги ишсиз ёшларни тадбиркорларга бириктириш бўйича масъул этиб тайинландилар. Тадбир сўнгида, ёшлар дафтарига киритилган туман аҳолисига тикув машиналари, компьютер ва бошқа керакли жиҳозлар топширилди.