Ёшларга кибер жиноятлар тузоғига тушиб қолмаслик бўйича тавсиялар берилди
Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимлари томонидан кибер жиноятларга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирлари барча аҳоли қатлами ўртасида олиб борилмоқда.
Навбатдаги тадбир И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети талаба ёшлари билан ташкил этилди. Учрашув давомида сохта ҳаволаларга алданиб қолмаслик, шахсий маълумотларни бегона фойдаланувчиларга тақдим этмаслик бўйича университет профилактика инспекторлари томонидан тушунтиришлар ва келгусида кибержиноятлардан жабрланиб қолмасликка қаратилган тавсиялар берилди.
Ёшлар тадбир жараёнида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.