Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1-сонли Тошкент Академик лицейи 2022/2023 ўқув йили учун «Тарих» фани ўқитувчиси (ўзбек ва рус гуруҳлари учун) ва «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани ўқитувчиси (ўзбек ва рус гуруҳлари учун) лавозимларига танлов эълон қилинади. Танлов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июлдаги 466-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб- интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида ўтказилади. Танловда иштирок этиш истагини билдирган фуқаролар Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасу-6 даҳаси, “Авайхон” маҳалласи, Гёте кўчаси, 54-уйда жойлашган ИИВ 1-сонли Тошкент Академик лицейига мурожаат этишлари мумкин. Мурожаат учун телефон: +998 95-340-47-07.