Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг патруль-пост хизматидаги мавжуд бўш сафдорлик лавозимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори талабларига мувофиқ ички ишлар органларида хизматга ўташ истагини билдирган эркак номзодлар учун танлов эълон қилинади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган (эркак) шахслар 2022 йилнинг 30 май кунидан 3 июнь кунига қадар ҳар куни соат 09:00 дан 17:00 гача Бош бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат этишлари мумкин;
Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти;
Ҳарбий гувоҳнома;
Олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом) ёки олий таълим муассасасида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётганлиги ҳақида маълумотнома ёҳуд профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчисининг рухсатномаси.
Номзодларга қуйидаги талаблар қўйилади:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- олий ёки тугалланмаган (сиртқи таълим) олий маълумотга эга бўлиши;
- идоравий (ИИВнинг) академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиларига ўрта, ўрта-махсус маълумотга эга бўлиши;
- ёши 30 дан ошмаган бўлиши (30 ёшдаги ҳам);
- бўйи 170 см ва ундан юқори бўлиши;
- номзодлар Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган бўлиши лозим.
Белгиланган муддатдан (30 май - 3 июнь) олдин ва кейин мурожаат этган номзодлар рўйхатига киритилмайди.
Маълумот учун телефон: 71-206-45-44 (мурожаат қилиш вақти соат 09.00 дан 17.00 гача).