20 Март 2024 йил 816

Экологик тоза транспорт турларига устунлик!

Ҳурматли ҳамшаҳарлар вa пойтахтимиз меҳмонлари! Маълумки, сўнгги пайтларда жамоат транспортидан, хусусан, метродан фойдаланиш тобора оммалашиб бормоқда. Кўпчилигингиз велосипедда метро вa жамоат транспорти бекатларига бориш ҳамда у ердан бошқа транспортда асосий манзилингизга етиб боришни қулай ечим деб ҳисоблайсиз. Аммо велосипедни қаерга ташлаб кетиш керак? Ҳар қандай қаровсиз жойларга велосипедни ташлаб кетиш, уларни ўғирланишига сабаб бўлиши мумкин.

Аҳолига қулайлик яратиш ва велосипедларини хавфсиз жойга ташлаб кетишлари учун Сергели тумани Сергели-2 даҳаси, Нилуфар маҳалласидаги 221-сонли таянч пунктида махсус жой ташкил этилганлигини маълум қиламиз. 

Барча янгиликлар

Text to speech